Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:18

АҚШ радар тизимидан воз кечди


Чех жамоатчилиги норозилигига қарамай¸ 2008 йилнинг 8 июл куни ўшандаги АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс ва Чехия Ташқи ишлар вазири Карл Шварценберг имзолаган радар тизими ҳақдаги келишув 2009 йилнинг 17 сенябр куни бекор бўлди.
Чех жамоатчилиги норозилигига қарамай¸ 2008 йилнинг 8 июл куни ўшандаги АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс ва Чехия Ташқи ишлар вазири Карл Шварценберг имзолаган радар тизими ҳақдаги келишув 2009 йилнинг 17 сенябр куни бекор бўлди.

АҚШ Европада эҳтимолий ракета ҳужумидан мудофаа тизими ўрнатиш режасидан воз кечди. Обама маъмурияти¸ бундай қарорни Эроннинг Европага таҳдид солиш қурбига эга эмаслиги билан изоҳламоқда.

Дастлаб Wall Street Journal нашри эълон қилган бу янгилик саноқли соатлар ўтиб¸ Чехия раҳбарияти томонидан расман тасдиқланди.

- Бугун¸ ярим тундан ўтганда АҚШ президенти Барак Обама менга қўнғироқ қилиб¸ ўз ҳукумати Чехия республикаси ҳудудида ракеталарга қарши радар тизими ўрнатиш ниятидан воз кечганини билдирди¸ деб хабар қилди Чехия Бош вазири Ян Фишер пайшанба куни маҳаллий матбуотга.

Вашингтоннинг бу қарори Чехия¸ қолаверса ракета мудофааси тизими элементларини ўз ҳудудига жойлаштиришга розилик берган Полша ҳукуматини ноқулай аҳволга солиб қўйди.

Мамлакат жамоатчилиги¸ қолаверса Россиянинг кескин қаршилигига қарамай¸ аксар Чехия сиëсатчилари АҚШ аввалги маъмурияти ҳозирлаган бу мудофаа тизимини ҳимоя қилиб келаëтган ва унинг заруратини оқлашга тинимсиз уринаëтган эди.

Бу режанинг кучли қўлловчиларидан бири бўлган Чехия собиқ Бош вазири Мирек Тополанек¸ Обама маъмуриятининг мудофаа тизимини ўрнатиш режасидан воз кечиши нафақат Чехия ва Полша¸ балки бутун Евро-Атлантика минтақаси учун кўнгилсиз оқибатлар келтириб чиқаришини башорат қилди.

- Менимча¸ бу нохуш хабар. Зотан Евро-Атлантика мудофаа тизимларини барпо қилишга қаратилган 20 йиллик уринишларимиздан сўнг¸ шу тизимлар ичида бир тўхтамга келинган эди. Бу қарор¸ ана шу жараëнни сустлаштирмай қолмайди¸ деди Тополанек.

Европада эҳтимолий ракета ҳужумидан мудофаа тизими ўрнатиш режасининг муаллифи бўлган собиқ Буш маъмурияти¸ бу режанинг Эрон ва Шимолий Кореядан тарқаëтган таҳдид билан оқлашга уринган эди.

Wall Street Journal нашрига кўра¸ Обама маъмурияти расмийлари режадан воз кечилишини Эроннинг аввал ўйлангани каби узоқ масофага ҳужум қилишга қодир ракеталарга эга эмаслиги билан изоҳлаган.

Буш маъмуриятининг ракета мудофаа тизими эрон ва Шимолий Кореядан келаëтган таҳдиддан қалқон¸ у Россияга қарши қаратилмаган¸ деган баëнотларини қабул қилмаган Кремл¸ аввал бошданоқ Вашингтондан мазкур режадан воз кечишни сўраб келаëтган¸ акс ҳолда бундай режага муносиб жавоб қайтаражагидан таҳдид қилаëтган эди.

Ҳокимиятга келишидан аввал ҳам мазкур режага анча совуққонлик билан ëндашиб келган Барак Обаманинг радар тизимидан воз кечгани¸ табиийки¸ Москва учун хушхабар бўлди.

Шундай бўлса-да¸ расмий Москва бу хабарга эҳтиëткорлик билан муносабат билдирди.

- Бу каби муҳим масалада АҚШ маъмурияти вакилларининг расмий баëнот беришини кутишимиз лозим. Расмий баëнотни эшитганимиздан сўнггина биз АҚШ-Россия муносабатлари учун жуда муҳим бу масалада шарҳ беришимиз мумкин¸ деди Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Андрей Нестеренко.

Европада эҳтимолий ракета ҳужумидан мудофаа тизими ўрнатиш режасидан воз кечилгани муносабати билан матбуот анжумани ўтказган АҚШ президенти Барак Обама ва Мудофаа вазири Роберт Гейтс бундай қарор Америка ва унинг Европадаги иттифоқчилари хавфсизлигига нисбатан таҳдидни оширмаслигини таъкидлашди.
XS
SM
MD
LG