Линклар

logo-print

Карзай сайлов натижаларини ҳимоя қилди


Афғонистон президенти Ҳамид Карзай 20 август кунги сайловда жиддий қонунбузарчиликлар йўл қўйилганига оид билдирилаётган ташвишларни кескин рад этди.

Мустақил сайлов комиссиясига кўра¸ сайловчиларнинг қарийб 54 фоиз овозини қўлга киритган Ҳамид Карзай сайловдаги қунунбузарчиликлар катта кўламда бўлмагани ва бундай ҳодисалар бошқа давлатларда ҳам бўлиб туришини таъкидлади:

- Бўлиб ўтган сайлов ва унда қатнашган афғон халқини ҳурмат қилишларини истайман. Албатта, қонунбузарчиликлар¸ агар қайд этилган бўлса, одилона тарзда ўрганилиши лозим, деди Ҳамид Карзай.

Афғонистон Мустақил сайлов комиссияси чоршанба куни 20 август кунги сайловнинг якуний натижаларини эълон қилди. Унга кўра, Ҳамид Карзай сайловчиларнинг 54.6 фоиз¸ собиқ Ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Абдуллоҳ 28 фоиз овоз тўплаган.

Бироқ сайлов якуний натижалари шикоятларни ўрганувчи махсус қўмита томонидан маъқулланиши лозим. Ушбу қўмита ўз навбатида 10 фоиз сайлов участкаларида берилган овозларни қайта санаш тўғрисида қарор қабул қилди.

ЕИнинг кузатувчилар миссияси эса сайловда берилган овозлардан 1.5 миллиони сохта бўлиши мумкинлигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG