Линклар

logo-print

Урумчида уйғурларга жазо тайинланди


Хитой суди Урумчи шаҳрида уюштирилган шприц ҳужумларига алоқадорликда айбланган тўрт уйғурни саккиз йилдан 15 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилди.

Бир аёлга шприц билан ҳужум қилганликда айбланган уйғурлар¸ қўйилган айбловларни инкор қилиб, суд ҳукми юзасидан шикоят аризаси топширишларини маълум қилганлар.

Сентябр ойи бошида Шинжон Уйғур мухтор ўлкаси маркази Урумчи шаҳрида шприц ёрдамида бир қанча ҳужум уюштирилгани хабар қилинди.

Июл ойида эса Урумчида этник ханлар ва маҳаллий уйғурлар ўртасида рўй берган тартибсизликлар оқибатида, расмий маълумотларга кўра, 200га яқин киши нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG