Линклар

logo-print

Ўзбеклар сербларга қарши кортга тушади


18-20 сентябр кунлари Сербия пойтахтидаги “Belgrade Arena”нада теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси сербиялик спортчиларга қарши кортга тушиб, 2010 йилда ўтказиладиган Дэвис кубогининг жаҳон гуруҳига бериладиган йўлланма учун куч синашадилар.

Ўзбекистон шаънини яқинда АҚШ очиқ чемпионатининг учинчи босқич даврасигача етишга муваффақ бўлган спорт устаси Денис Истомин ҳамда Фаррух Дўстов ҳимоя қиладилар.

Сербия терма жамоасига эса Виктор Трицкий ва Ненад Зимонич таклиф қилинган. Айни пайтда жаҳоннинг тўртинчи ракеткаси ҳисобланган сербиялик таниқли теннисчи Новак Жокович Ўзбекистон билан беллашувга жалб қилинмади.
XS
SM
MD
LG