Линклар

Бокуда ўзбекистонлик аёл судланмоқда


Озарбайжонда наркотик контрабандасида айбланаётган Ўзбекистон ва Покистон фуқаролари устидан маҳкама жараёни бошланди.

Бу ҳақда Trend News агентлиги хабар тарқатди. Ўзбекистонлик Хўжаева Мансура ҳамда Покистон фуқаролари Жоҳар Бахтиёр ва Руҳим Саид исмли шахсларга Озарбайжон Жиноят кодексининг бир қатор моддалари, жумладан, наркотик моддаларни ноқонуний тарзда сақлаш, қайта ишлаш, уни сотиш, уюшган жиноий гуруҳ тузиш ҳамда наркотиклар контрабандаси билан шуғулланиш каби айблар қўйилган.

Маълум бўлишича, айбланувчилар жорий йилнинг май ойида Бокудаги “Жануб” меҳмонхонасида қўлган олинган ва улардан қарийб 8 кг героин моддаси мусодара қилинган.
XS
SM
MD
LG