Линклар

Россияда ишдан бўшатиш мавсуми бошланди


Россия матбуотига кўра, автомобил ишлаб чиқарувчи мамлакатдаги йирик ширкатлардан бири “ГАЗ” раҳбарияти жорий йил якунига қадар 14 минг кишини ишдан бўшатишни режаламоқда.

Бу ҳақда РИА Новости агентлиги Россия Ижтимоий тараққиёт вазирлиги матбуот вакилига таяниб хабар тарқатди. Июл ойида “ГАЗ” компанияси Нижний Новгороддаги заводларида салкам 7 минг кишини ишдан бўшатишни режалаётганини ошкор қилган эди.

Яқинда мамлакатнинг автомобил ишлаб чиқарувчи яна бир йирик “АвтоВаз” ширкати жорий йил якунига қадар ўз ишчи кучини 36 минг кишига қисқартиришини эълон қилди.

Айни пайтда Россиянинг “Аэрофлот” ширкати ҳам келаси ярим йил давомида ўз ишчилар сонини 13 фоизга қисқатиришини билдирди.

Июн ойида “Аэрофлот” юклар ташувчи бўлинмаси расман синганини эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG