Линклар

Аҳмадийнажод: Эроннинг ядровий қуролга эҳтиёжи йўқ


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод ўз мамлакатининг ядровий қурол ишлаб чиқаришга эҳтиёжи йўқ эканини баён қилди.

Бироқ Америка каналига берган суҳбатида Аҳмадийнажод Эрон келажакда ядровий қуролларни ишлаб чиқармаслигини аниқ айтмади.

Теҳрон раҳбари бу сўзларни Эрон билан Қўшма Штатлар, Россия, Хитой, Британия, Франция ва Германия ўртасида режалаштирилаётган музокараларга икки ҳафта қолганида айтди.

Ҳафта бошида АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон 1 октябрга белгиланган сўзлашувлар кун тартибига Теҳроннинг ядровий дастури масаласи киритилиши лозимлигини айтган эди.
XS
SM
MD
LG