Линклар

Афғонистонда худкуш ҳужумлари тўхтамаяпти


Афғонистон пойтахти Кобулда худкуш бомбачи ҳужуми оқибатида ўн нафар тинч аҳоли вакили ва олти италян аскари ҳалок бўлди.

НАТО расмийлари ҳужумчи халқаро кучлар қўриқчиларини нишонга олганини тасдиқлади.

Италия мудофаа вазирлигига кўра, портлашда яна тўрт нафар италян аскари жароҳатланган.

Афғонистон мудофаа вазирлиги матбуот вакили генерал Зоҳир Азимий портлашда камида ўн киши ҳалок бўлиб, 50 дан ортиқ одам жаротланганини маълум қилди.

Кобулнинг асосий аэропортига элтувчи йўлда рўй берган портлаш учун масъулиятни Толибон гуруҳи ўз зиммасига олди.
XS
SM
MD
LG