Линклар

logo-print

Тожик ҳарбийлари Афғонистондаги вазиятдан хавотирда


Тожикистон мудофаа вазирлиги мулозими Афғонистонда Толибон ва АҚШ етакчилигидаги коалиция ўртасида бораётган кураш зўравонликларнинг Тожикистон ҳудудига кўчишига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Қўшма Штатлар ҳозирда Афғонистондаги қўшинлари таъминотинининг бир қисмини Тожикистон ҳудуди орқали амалга оширади.

Мудофаа вазирининг ўринбосари Рамил Нодиров бу баёнотни Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти доирасидаги ҳарбий машқларни очиш маросимида қилди.

Ўтган ойда Тожикистон расмийлари Толибонга алоқадор “террорчи гуруҳ” йўқ қилинганини маълум қилганди.
XS
SM
MD
LG