Линклар

Сомалида тинчликпарвар кучлар нишонга олинди


Сомали пойтахти Могадишу аэропорти яқинида исломий жангарилар бомба ўрнатилган иккита машинани портлатиб юборгани оқибатида Африка тинчлипарвар кучларининг камида тўққиз нафари ҳалок бўлди.

БМТ белгилари бўлган ва худкушлар бошқарган машиналар Африка Иттифоқи мандати бўлган беш минг кишилик тинчликпарвар кучлар жойлашган база ичига киргач портлаб кетди. Бу кучлар сафида Бурунди ва Уганда аскарлари хизмат қилади.

Уганда расмийларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида Африка Иттифоқи миссияси қўмондонининг ўринбосари ҳам бор. Тинчликпарвар кучлар қўмондони генерал Натан Мугиша жароҳатланган.

Ал-Шабааб исломий гуруҳининг матбуот вакили мазкур ҳужум душанба куни АҚШ кучлари томонидан ўлдирилган Салаҳ Али Солиҳ Набҳон учун қасос эканини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG