Линклар

logo-print

Эронлик мухолифатчилар огоҳлантирилди


Эрон Инқилоб посбонлари мухолифат тарафдорлари Қуддус куни намойишларини норозилик акциясига айлантирсалар, уларга қарши куч ишлатилишидан огоҳлантирди.

Жума куни Фаластинни ёқлаб ўтказиладиган Қуддус куни намойишига юз минглаб эронликларнинг чиқиши кутилмоқда.

Бу йилги Қуддус куни президентлик сайловидан кейинги норозиликларга доир эҳтирослар ҳали совимаган пайтда ўтказилмоқда.

Июн ойидаги президентлик сайловида иқтидордаги Маҳмуд Аҳмадийнажод ғалаба қилган эди, мухолифат эса сайлов натижалари қалбакилаштирилганини айтиб келади.

Қуддус куни намойишида Муҳаммад Ҳотамий, сайловда ютқазган собиқ бош вазир Мир Ҳусайн Мусавий ва яна бир мағлуб номзод Меҳдий Каррубийлар иштирок этишларини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG