Линклар

logo-print

Молдова суди Гимпу ваколатларини тасдиқлади


Молдова Конституциявий суди Михай Гимпунинг муваққат президент этиб тайинланганини тасдиқлаб, коммунистлар партиясининг шикоятини рад қилди.

Гимпу парламент раиси ва июл ойидаги сайловлардан ғалаба қилган европапараст коалициянинг етакчисидир.

У коммунистлар етакчиси ва собиқ президент Владимир Воронин истеъфо берганидан кейин муваққат президент этиб тайинланган эди.

Коалиция ўз ҳукуматини тузиш учун парламентда етарли ўринларга эга, лекин президентни сайлашга овози етмайди.

Гимпу ўз лавозимидаги биринчи қарори ўлароқ ғарбпараст сиёсатчи Влад Филатни бош вазирликка тайинлади.

Филат 15 куни ичида вазирлар маҳкамасини тузиши керак бўлади.
XS
SM
MD
LG