Линклар

Америкалик оналар Эрон президентига мурожаат қилди


Эронда қамоққа олинган АҚШ фуқароларининг оналари президент Маҳмуд Аҳмадийнажодга мурожаат қилиб, келаси ҳафта Ню Йоркка келганида уларни ўзи билан олиб келишни сўради.

27 яшар Шэйн Бауэр, 31 яшар Сара Шурд ва 27 яшар Жош Фатталнинг яқинларига кўра, июл ойи охирида ҳибсга олинган америкаликлар аслида Ироқ шимолидаги тоғларга борган ва тасодифан Эрон ҳудудига ўтиб қолган.

27 яшар Жошнинг онаси Лора Фаттал, агар Аҳмадийнажод уларни ўзи билан олиб келса, инсонпарварлигини кўрсатган бўларди, деди.

Уччовлон ҳибсга олинганида эронлик расмийлариннг баъзилари уларни жосусликда айблаган эди.

Эрон ҳукумати воқеа юзасидан тергов ўтказиш учун вақт талаб этилишини айтган.
XS
SM
MD
LG