Линклар

Покистонда 25 одам худкуш ҳужум қурбони бўлди


Афғонистон чегараси яқинида жойлашган Коҳат шаҳри ҳокими Сайид Меҳтабулга кўра¸ автомобилга ўрнатилган бомба портлатилиши оқибатида яна бир неча одам яраланганини айтди.

Худкуш кимса амалга оширган кучли портлаш бир неча автомобилни шикастлаган, дўконларни вайрон қилган.

Шиа ва сунний мазҳабидаги мусулмонлар ўртасида тез-тез зўравонлик содир бўладиган мазкур шаҳарда пайшанба куни амалга оширилган ҳужум оқибатида олти киши яраланган эди.
XS
SM
MD
LG