Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:03

Россия раҳбарлари Обамани олқишлади


Россия президенти Дмитрий Медведев АҚШ эҳтимолий ракета ҳужумидан мудофаа тизимининг бир қисмини Европага жойлаштириш режасидан воз кечганини олқишлади.

Телевидение орқали қилган чиқишида Медведев АҚШ президенти Барак Обама ва Мудофаа вазири Роберт Гейтс эълон қилган қарорни “масъулиятли қарор” дея баҳолади.

- Биз АҚШ президенти эришган келишувларимизни бажаришга масъулият билан ёндашаётгани қадрлаймиз. Мен мулоқотни давом эттиришга тайёрман, деди Россия президенти Медведев.

18 сентябр куни Россия Бош вазири Владимир Путин ҳам Обама қарорини “ижобий қадам” дея қутлади.
XS
SM
MD
LG