Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:31

Италия раҳбари Афғонистонни тарк этиш тарафдори


Италия Бош вазири Силвио Берлускони халқаро кучлар Афғонистонни тез орада тарк этса, мақсадга мувофиқ бўлишини айтди.

Пойтахт Кобулда 17 сентябр куни амалга оширилган ҳужум оқибатида италиялик олти ҳарбий халок бўлди.

Портлаш пайтида яна тўрт нафар италян аскари ва бир неча афғонистонлик яраланди.

Афғонистондан халқаро кучларни олиб чиқиш муддати белгиланмагани таъкидлаган Берлускони бу хусусдаги ҳар қандай қарорни Италия иттифоқчилари билан бирга қабул қилишини айтди.
XS
SM
MD
LG