Линклар

Грузия ва Украина келажакда НАТОга қўшилади


НАТО Бош котиби Грузия ва Украина бир кун келиб ташкилотга аъзо бўлишини айтди.

18 сентябр куни Брюсселда сўзлаган Андерс Фог Расмуссен бу икки давлат ҳозирда ташкилотга аъзо бўлиш талабларини бажармаган бўлса ҳам уларни алянсга қўшиш ҳақдаги ваъда ўз кучида қолишини айтди.

Расмуссен “айни шу сабабга кўра” НАТО Россия билан мулоқот олиб бориши кераклигини таъкидлади.

Москва расмийлари Грузия ва Украинанинг НАТО Иттифоқига қўшилишига кескин қаршилик кўрсатиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG