Линклар

Эрон собиқ раҳбари ҳужумга учради


Эронлик ашаддий диндорлар Теҳронда собиқ президент Муҳаммад Ҳотамийга ҳужум қилди.

Гувоҳлар айтганига асосланиб ислоҳотчи мухолифат интернет нашрларида билдирилишича, ҳужумчилар Ҳотамийни итариб йиқитган.

Мухолифат фаоллари эса собиқ президентни дарҳол қутқарган.

Бошқа бир сайт тарқатган маълумотга кўра, Ҳотамийнинг салласи ерга тушиб кетган ва у намойишни тарк этишга мажбур бўлган.

Унинг акаси Муҳаммад Риза Ҳотамий собиқ президентга “зарар етмагани”ни айтган.

Бу воқеа Фаластин халқини қўллаш мақсадида ҳар йили уюштириладиган “Қуддус куни” намойишида содир бўлди.

Эрон мухолифатининг минглаб тарафдори намойишда ҳукуматга қарши шиорлар айтиб бақирди.

Тадбирда мухолифат вакиллари билан хавфсизлик ходимлари ёки президент Маҳмуд Аҳмадийнажод тарафдорлари ўртасида зиддият юзага келгани ҳам айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG