Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:30

Қирғиз депутати дахлсизлик мақомидан ажради


Қирғизистонлик қонун чиқарувчилар мухолифат аъзоси, депутат Кубанчбек Қодировнинг дахлсизлик мақомини бекор қилди.

Парламент аъзоларининг бу қарори август ойида ўтказилган президентлик сайловида ҳукуматни куч билан ағдаришга чақирганлик ва тартибсизлик келтириб чиқарганлик айблови бўйича Қодировга нисбатан жиноий иш қўзғатишга йўл очади.

Қодиров ўзига қўйилаётган айбловларни рад қилмоқда.

Ҳукумат танқидчилари парламент аъзолари қабул қилган қарор “сиёсий репрессиянинг янги тўлқини”га йўл бериши мумкин¸ деган хавотирдалар.
XS
SM
MD
LG