Линклар

НАТО Россия билан ҳамкорликка ҳозир


НАТО Бош котиби Россияни ракета ҳужумидан мудофаа тизими хусусида ҳамкорликка чақирди.

Брюсселда сўзлаган Андерс Фог Расмуссен АҚШ, НАТО ва Россиянинг вақти келиб ракета ҳужумидан мудофаа тизимларини бирлаштиришини таклиф қилди.

Айни пайтда, Расмуссен Россия ва НАТО муштарак хавфсизлик муаммоларини қайта кўриб чиқиши кераклигини айтди.

- Менимча, НАТО ва Россия ўзаро келишилган масалаларда, дуч келинаётган умумий таҳдидларни бартараф қилиш борасида амалий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ишларини бошлаши керак, деди НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен.

Бу баëнотдан бир кун олдин АҚШ ракета ҳужумидан мудофаа тизимининг бир қисмини Европага жойлаштириш режасидан воз кечди.
XS
SM
MD
LG