Линклар

Митчел Фаластин ва Исроил раҳбарлари билан учрашди


АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Жорж Митчел Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу ва Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос билан алоҳида учрашув ўтказди.

Музокаралар чоғида тинчлик жараёнини давом эттириш учун муҳим бўлган Ғарбий Соҳилдаги босиб олинган ерларда яҳудийлар учун янги турар-жой бинолари қуриш ишларини тўхтатиш масаласи муҳокама этилди.

АҚШ маъмурияти Яқин Шарқ тинчлик жараëнини боши берк кўчадан олиб чиқиш учун Исроилдан мазкур қурилишларни тўхтатишни талаб қилмоқда.

Исроил ва Фаластин раҳбарлари билан учрашуви чоғида Митчел турар-жой қурилишини тўхтатиш юзасидан келишувга эриша олмади.
XS
SM
MD
LG