Линклар

Ироқ Сурия билан муросага келолмади


Ироқ ва Сурия расмийларининг ўзаро алоқаларни яхшилашга қаратилган Анқара сўзлашувлари натижасиз якунланди.

Ироқ ҳукумати расмийсининг айтишича, Туркия воситачилигида ўтказилган музокараларда Сурия томони ўтган ой Бағдодда содир этилган йирик қўпорувчилик амалиётида гумон қилинган шахсларни Ироқ ихтиёрига топширишга оид талабларни рад қилган.

Август ойида Бағдод марказида содир этилган портлашда 100 га яқин киши нобуд бўлди, яна шунча одам тан жароҳати олди.

Айни пайтда Ироқ расмийлари мазкур қўпорувчилик амалиётини тергов қилиш юзасидан халқаро трибунал ўтказилишини талаб қилишларини маълум қилдилар.
XS
SM
MD
LG