Линклар

Россияда тақирбошлар фаоллашмоқда


Россиялик ҳуқуқ ҳимоячилари мамлакатда миллий нафрат асосида содир этилаётган жиноятлар кўлами ортиб бораётганидан яна бир бор жиддий ташвиш билдирдилар.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Москва бюроси тарқатган хабарга кўра¸ йил бошидан буён миллий нафрат асосида 170 га яқин жиноят содир этилган. Оқибатда 53 киши нобуд бўлган, 200 дан зиёд одам тан жароҳати олган.

Бюро раҳбари Александр Бродга кўра, тақирбошлар томонидан содир этилаётган ҳужумлар асосан Москва вилояти, Санкт-Петербург шаҳри, Ленинград вилояти, Ставропол ва Нижний Новгород шаҳарларида қайд этилган.

Бюро вакилларининг эътироф этишларича, Россияда содир этилаётган миллатчилик руҳидаги қотиллик қурбонлари рўйхатининг биринчи поғонасида ўзбекистонликлар турибди.
XS
SM
MD
LG