Линклар

АҚШ элчиси ўзбекларни ҳайит билан табриклади


АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Ричард Норланд Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади.

“Рамазон ҳайити муносабати билан АҚШ халқи номидан барча ўзбекистонликларга ўзимнинг энг самимий тилакларимни етказмоқчиман”, дейилади АҚШ элчисининг табригида.

- Сўнгги ой давомида жаҳон мусулмонлари, жумладан, АҚШ ва Ўзбекистон мусулмонлари рўза тутиш ва ибодат қилиш орқали покланишга ҳаракат қилдилар. Рамазон ҳайити дўст-биродарлар ва оила аъзолари билан биргаликда мўъмин қалблар тозаришини байрам қилиш фурсатидир, дейди Ричард Норланд.

Америкалик дипломат, шунингдек, бу руҳий покланиш АҚШ ва Ўзбекистон халқи ўртасидаги ҳамкорлигу ҳамжиҳатликнинг юксалишига хизмат қилажагига умид билдираркан, ўзбекистонликларга сиҳат-саломатлик ва бахт-саодат тилади.
XS
SM
MD
LG