Линклар

logo-print

Туркманлар газ экспорти йўлларини кенгайтирмоқда


Туркманистон оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, расмий Ашхобод декабр ойидан бошлаб иккита янги газ қувури орқали Хитой ва Эронга газ етказиб беришни бошлайди.

- Янги газ қувурларининг ишга тушириш билан биз Туркманистонда янги энергетик лойиҳаларни амалга оширишда олдинга муҳим қадам ташламоқдамиз, деди Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов маҳаллий телеканалларга берган интервьюсида.

Шу пайтгача Туркманистон ўз газини Россияга экспорт қилиб келаётган эди. Бироқ апрел ойида Туркманистонни Россия билан боғловчи газ қувурида рўй берган портлашдан сўнг Ашхобод Россияга газ етказиб беришни деярли тўхтатиб қўйди. Газ қувури қайта таъмирланганига қарамай, Туркманистон Россияга газ етказиб беришни қайта бошлагани йўқ.
XS
SM
MD
LG