Линклар

Питтсбургда глобал молиявий бўҳрон муҳокама қилинади


Президент Барак Обама жаҳоннинг қудратли давлатлари глобал молиявий бўҳронни жиловлашда муваффақиятга эришганликларини қайд этди.

Бироқ ўзининг анъанавий ҳафталик радиомурожаатида Барак Обама ишсизлар сонини камайтириш ва иқтисодий ўсиш кўламини ошириш борасида ҳали талайгина ишлар амалга оширилиши лозимлигини таъкидлади.

АҚШ президенти, шунингдек, келаси ҳафта Питтсбург шаҳрида иш бошлаётган Катта йигирмалик саммити чоғида глобал молиявий тизимни ҳимоя қилиш борасида кўрилиши лозим бўлган чоралар муҳокама этилишини билдирди.
XS
SM
MD
LG