Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:57

Сопи ўзидан чиқарилди


Андижонда ўқувчи ва талабалардан ўз хоҳишларига кўра пахта теримига чиқаётгани тўғрисида мажбурий тилхат ёздириб олинмоқда. Бу ҳақда Озодликка Андижондаги манба хабар қилди.

- “Йиғим-теримда қатнашмоқчиман, қариндошим, тоғам фермер, энам фермер” деб ёзишиб, кейин пахтага чиқишади. Ўқувчилардан “Дала йиғим –теримида қатнашишни хоҳлайман, ўз ҳиссамни қўшишни хоҳлайман. Қариндошим - тоғам, акам фермер, шуларга ёрдам бергим келаяпти» деган мазмунда хат олади. Энди шу ўқитувчиси диктовка қилиб туради. Ўқувчилар уни сўзма-сўз тилхатга ёзишади.

Озодлик: Ўқувчиларнинг айни мазмундаги тилхат ёзиши ҳар доим бўлиб келаяптими?

- Шу тўрт-беш йилдан буён бор нарса-ку бу. Бир тўхтатишди “Дала йиғим-теримига чиқилмайди” деб. Бир йил бўлди шекилли - вазирлар маҳкамасининг бир нарсаси (қарори демоқчи – таҳр.) чиқди-ку. Ўшангача ҳам тилхат олинарди. Ҳозир ҳам давом этаяпти. “Ўзимиз хоҳлаб чиқдик” деб ҳаммасига ўргатилади. Кейин далада мухбир келадими - ким келса ҳам ўқувчилар ўша гапларни такрорлашади. Шу “мен ёрдамга чиқдим, мен ўзим хоҳлаб чиқдим” мазмунида, дейди андижонлик манба.

Андижонда 15 сентябрдан бошлаб коллеж талабалари кўрпа-тўшаги билан далага ҳайдалган. Мактаб ўқувчилари эса 17 сентябрдан бошлаб пахта теримига жалб қилинаяпти.

Уч кун аввал Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси ходими Озодлик билан суҳбатда мактаб ўқувчиларининг пахтага олиб чиқилаётганини тасдиқлаган эди.

Озодлик: Бу Андижон вилоят Халқ таълими бошқармасими?

Бошқарма ходими: Ҳа, худди шундай.

Озодлик: Мен журналист Меҳрибонман. Радиодан қўнғироқ қилаётгандим. Пахта масаласини ўрганаяпман. Бу йил Андижонда мактаб ўқувчилари пахта теримига чиқариладими?

Бошқарма ходими: Олиб чиқилаяпти...

Озодлик: Вилоятдаги барча мактабларми?

Бошқарма ходими: Ҳа.

Озодлик: Нечанчи синф ўқувчилари чиқарилаяпти?

Бошқарма ходими: 8 дан 11-синфгача.

Озодлик: Пастки синф ўқувчилари-чи?

Бошқарма ходими: Йўқ¸ улар чиқарилмайди.

Озодлик: Терим дарсдан кейинми ёки дарс ўрнигами?

Бошқарма ходими: Фақат пахта!

Бугун ўқувчилардан олинаётган тилхат борасида Андижон вилоят халқ таълими бошқармасига яна қўнғироқ қилдик. Бошқарма ходимлари пахта теримига маъсул шахслар фақат кечқурин келишларини айтишди.

Айрим интернет нашрларининг хабар қилишича, Андижонда нафақат ўқувчилардан балки уларнинг ота-оналаридан ҳам тилхат олинаяпти. Айни тилхатда ота-оналар пахта мавсумида фарзандларининг хавфсизлигини ўз бўйниларига олишяпти экан.

“Ҳозиржавоб гуруҳ” етакчиси Суҳроб Исмоиловнинг айтишича, ҳукумат пахта теримида болаларни эксплутация қилиш ҳолатларини ўзидан соқит қилиб, айбни ота-оналарга тўнкаш мақсадида ҳам улардан тилхат ёздириб олаяпти.

- Ҳалқаро миқёсда Ўзбекистонда пахта йиғим-теримида болалар меҳнатидан фойдаланишга қарши эълон қилинган глобал компания шов-шуви сабаб бўлиб Ўзбекистон ҳукумати ўтган йили “болалар меҳнатидан пахта йиғим-терими мавсумида фойдланмаймиз” деб эълон қилди. Лекин мана шу эълон қилингандан кейин асосий мажбурият яна болаларнинг ота-оналарига юклатиб қўйилди. Давлатнинг расмий позициясидан келиб чиқиб, ота-оналарга мажбуран тилхат ёздириб олинди. “Пахта йиғим теримида фарзандимни иштирок этишига йўл қўймайман” деган мазмундаги тилхатлар ёздириб олинди. Мана шунақа бир мажбурий ҳаракатнинг асосий келиб чиқиш сабаби Ўзбекистон ҳукуматининг болалар мажбурий меҳнати бўйича расмий позициясига боғлиқ. Расмий позиция шу кунгача ҳам ўзгаришсиз келмоқда. У ҳам бўлса шундан иборатки, Ўзбекистонда болаларнинг мажбурий меҳнатининг пахта йиғим-теримида фойдаланиши бу гўёки давлат сиёсати доирасида рўй бераётган амалиёт эмас, балки бу ўша болаларнинг ўзлари ва қолаверса, улар ота-оналарининг истакларига боғлиқ бир ҳаракат экан, дейди Суҳроб Исмоилов.

Озодликка келаётган хабарларга қараганда¸ Ўзбекистон ҳукуматининг болалар меҳнатидан фойдаланмаслик борасида қабул қилган қатор қарорларию, ҳалқаро майдонда болалар эксплутацияси эвазига етиштирилаётган ўзбек пахтасини бойкот қилиш ҳаракатлари бу йил ҳам эътиборга олинмайдиган кўринади.

Таҳлилчиларга кўра, агар Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида туб ислоҳотлар ўтказилмас экан, пахта монополиясидан воз кечилмас экан, ўзбек болалари пахта қуллари бўлиб қолаверади.
XS
SM
MD
LG