Линклар

logo-print

Хоманайи Ғарбни танқид қилди


Эрон Олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Хоманайи Рамазон ҳайити муносабати билан қилган ваъзида Исроил ва Ғарб давлатларини кескин танқид қилди.

Хоманайи Ғарб давлатлари ва хорижий оммавий ахборот воситаларини Эрондаги муҳитни заҳарлашда айблаб, уларнинг бу каби уринишлари самарасиз якунланганини таъкидлади.

Жума куни Теҳронда ўн мингдан зиёд киши Фаластин халқини қўллаш мақсадида ҳар йили уюштириладиган “Қуддус куни” намойишида иштирок этди. Бу намойишда Эрон мухолифати етакчилари ҳам қатнашдилар.
XS
SM
MD
LG