Линклар

Ху Цзинтао янги муаммолардан баҳс этди


Президент Ху Цзинтао Хитойнинг тез фурсатда тараққий этиши бир қатор янги муаммолар, шу жумладан, ижтимоий барқарорликни сақлаб қолиш бўйича муаммоларни келтириб чиқаришини билдирди.

Хитой президенти, шунингдек, Коммунистик партия олдида глобал молиявий бўҳрон оқибатларини бартараф этиш ҳамда иқтисодий ўсишни сақлаб қолиш каби оғир масалалар турганини таъкидлади.

- Айни пайтда партия фуқароларимиз турмуш тарзини ривожлантириш ва ижтимоий барқарорликни сақлаб қолишдек мушкул вазифаларга ҳам ечим топишга уринмоқда, дея қўшимча қилди Ху Цзинтао.

Хитой раҳбарининг мазкур баёноти Шинжон Уйғур мухтор ўлкасида қалтис вазият сақланиб қолаётган бир даврга тўғри келди.

Яқинда минтақада маҳаллий уйғурлар ва этник ханлар ўртасида рўй берган тартибсизликлар оқибатида 200 дан ортиқ киши нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG