Линклар

АҚШда террорчиликда гумон қилинган шахслар ушланди


АҚШ махсус хизматлари терроризмда гумон қилинган уч шахсни қўлга олди.

Колорадо штатида келиб чиқиши афғонистонлик бўлган 24 яшар Нажибуллоҳ Зазий ва унинг отаси қўлга олинди. Шу куннинг ўзида Ню Йоркда ҳам афғонистонлик яна бир шахс ҳибс этилди.

Хабарларга кўра, Колорадо аэропорти ходими бўлган Нажибуллоҳ Зазий ўтган ҳафта АҚШ Федерал тергов бошқармаси вакиллари томонидан сўроқ қилинган. Нажибуллоҳ Зазий Ал-Қоидага хайрихоҳ сафатида қарилмоқда ва у бир неча ҳафта давомида хавфсизлик хизмати агентлари назорати остида бўлган.
XS
SM
MD
LG