Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:17

Нетаняҳу ва Аббос АҚШда учрашади


Исроил ва Фаластин ўртасидаги асосий келишмовчиликларидан бири исроилликлар томонидан Ғарбий соҳилда қурилаётган турар-жойлар бўлиб ҳисобланади.
Исроил ва Фаластин ўртасидаги асосий келишмовчиликларидан бири исроилликлар томонидан Ғарбий соҳилда қурилаётган турар-жойлар бўлиб ҳисобланади.

Оқ уй маъмуриятига кўра, президент Барак Обама келаси ҳафта Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу ва Фаластин президенти Маҳмуд Аббос ўртасида ўтказиладиган уч томонлама сўзлашувларга мезбонлик қилади.

Президент Барак Обама боши берк кўчага кириб қолган Яқин Шарқ тинчлик музокараларини қайта бошлаш уриниши ўлароқ 22 сентябр куни Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу ва Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос билан сўзлашувлар олиб боради.

Нетаняҳу маъмурияти бугун эълон қилган баёнотда бош вазир АҚШ президенти Барак Обама таклифини мамнуният билан қабул қилгани билдирилган. Фаластин расмийлари ҳам Маҳмуд Аббоснинг ушбу сўзлашувларни иштирок этишини расман тасдиқладилар.

Оқ уй маъмуриятига кўра, Барак Обама даставвал ҳар иккала етакчи билан алоҳида учрашгандан сўнг етакчилар уч томонлама сўзлашувлар ўтказади.

Ўтган ҳафта эса АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Жорж Митчелл минтақага сафар қилиб, Исроил ва Фаластин раҳбарияти билан музокаралар олиб борди. Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШ расмийси ушбу музокараларда Яқин Шарқ тинчлик дастури борасида мавжуд келишмовчиликларни бартараф эта олмаган.

АҚШ ва Фаластин раҳбарияти Исроил ҳукуматидан Ғарбий соҳилда босиб олинган ҳудудларда яҳудийлар учун янги турар-жойларни қуриш ишларини тўхтатишни талаб қилиб келмоқдалар.

Шанба куни Қоҳирада чиқиш қилган Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Яқин Шарқ тинчлик музокаралари боши берк кўчага кириб қолганини билдирди.

- Америкаликлар Йўл ҳаритасининг биринчи моддасига риоя қилишни, яъни барча қурилиш ишларини тўхтатиш, жумладан, аҳоли сонини оширишни тўхтатишни талаб қилмоқдалар. Исроил томони эса бу чақириқларни рад қилиб келаяпти, бундай вазиятда эса исроилликлар ва бизнинг ўртамизда муросага ўрин йўқ, деди Маҳмуд Аббос.

Қурилишларни тўхтатиш таклифини рад қилиб келаётган Исроил ҳукумати яқинда Ғарбий соҳилда аллақачон қурилиши бошлаб юборилган икки ярим мингта иншоотга қўшимча тарзда яна 450 та янги турар-жой қуриш режасини маъқуллади.

Нетаняҳу аввалги қилган чиқишларида қурилиш ишларини бир неча ойга вақтинчалик тўхтатишни таклиф қилган бўлса-да, Қуддус шарқидаги қурилиш ишлари давом эттирилишига ишора қилган.

Фаластинликлар эса Қуддус шарқи янги Фаластин давлатининг пойтахти бўлиши лозимлигини таъкидламоқдалар.
XS
SM
MD
LG