Линклар

logo-print

АҚШ Россияни ҳамкорликка чорламоқда


- АҚШнинг Марказий Европага ўрнатилажак мудофаа тизими элементларини жойлаштириш режасидан воз кечиш қарори Россия
позицияси билан боғлиқ эмас, дея баёнот берди АҚШ президенти Барак Обама.

Бу баёнотни Обама CBS телеканалига берган интервьюси чоғида берди.

Журналистларнинг: “Вашингтон ўз ҳаракатларига жавобан Россиядан бирон бир нарса кутмоқдами?” деган саволига АҚШ президенти: "Москванинг халқаро майдондаги глобал муаммолар, жумладан, Эрон ядровий дастури борасида самарали ҳамкорлик қилиши АҚШ учун етарлидир", дея жавоб қайтарди.

Жорий ҳафтада АҚШ президенти Барак Обама расмий Вашингтон ракета ҳужумига қарши мудофаа тизими элементларини Марказий Европага жойлаштириш режасидан воз кечишини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG