Линклар

АҚШ генерали Афғонистонга қўшимча куч сўрамоқда


Афғонистондаги АҚШ ва НАТО қўшинлари қўмондони генерал Стенли МакКристал мамлакатга қўшимча ҳарбий куч киритилмас экан, жангариларга қарши олиб борилаётган амалиётлар муваффақиятсизлик билан якун топиши xусусида огоҳлантирди.

Бу ҳақда "Washington Post" нашри Стенли МакКристалнинг АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтсга йўллаган ҳисоботига таяниб хабар тарқатди.

"Washington Post" АҚШ генералининг “келаси 12 ойи ичида жангариларга қарши курашда ташаббусни қўлга олмас эканмиз, жангариларни мағлуб этиш биз учун мушкул кечиши мумкин”, деган сўзларидан иқтибос келтирди.

Айни пайтда¸ газетага кўра, Стенли МакКристал Афғонистонда вазият ачинарли бўлишига қарамай, муваффақиятга эришиш имкониятлари ҳануз юқори эканини маълум қилган.

АҚШ генералининг келаси ҳафта давомида Афғонистонга қўшимча ҳарбий куч юбориш чақириғи билан чиқиши кутилмоқда.

Айни пайтда АҚШ президенти Барак Обама Афғонистонга қўшимча ҳарбий юбориш масаласида бирон бир тўхтамга келмаганини билдирди.

Якшанба куни CBS телеканалига интервью берган Обама ўз маъмурияти Афғонистонга оид янги стратегияни у ердаги воқеликка мослаштиришга уринаётганини маълум қилди:

-У ердаги вазиятни пухта ўрганиш ва рўй бераётган ҳодисаларни кузатиб бориш баробарида, ўз стратегия ва манбаларимизнинг Ал-Қоиданинг АҚШга ҳужум қила олмаслигига эришиш борасидаги режамизга мос келишига эришиш ҳаракатларини давом эттирамиз, деди АҚШ президенти Барак Обама.
XS
SM
MD
LG