Линклар

logo-print

АҚШда саммитлар даври бошланмоқда


Жорий ҳафта АҚШда бир нечта халқаро саммит иш бошлайди ва уларда Эрон ядровий дастури, Яқин Шарқ тинчлик жараёни ҳамда глобал молиявий бўҳрон каби масалалар муҳокама этилади.

Бугун АҚШ президенти Барак Обама Нью Йоркка бориб¸ бу ерда АҚШ раҳбари БМТ Бош ассамблеяси йиғинида иштирок этиб, нутқ сўзлайди.

Сешанба куни Барак Обама Исроил ва Фаластин етакчилари билан Яқин Шарқ тинчлик масаласида уч томонлама музокаралар ўтказади.

Бундан ташқари АҚШ президенти россиялик ҳамкасби Дмитрий Медведев ҳамда Япония ва Хитой етакчилари билан яккама-якка сўзлашувлар олиб боради.

Пайшанба куни Барак Обама БМТ Хавфсизлик кенгашида ядровий қуролсизланиш мавзуида ўтказиладиган йиғинга раислик қилади.

Жорий ҳафта якунида эса Обама Катта йигирмалик саммитига мезбонлик қилади. Глобал молиявий бўҳрон ва уни бартараф этиш муаммолари Питтсбург саммити диққат-марказида бўлади.
XS
SM
MD
LG