Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:19

Медведев банклар юртига сафар қилди


Россия президенти Дмитрий Медведев Швейцарияга сафар қилди.

Дмитрий Медведев ушбу давлатга сафар қилаётган биринчи Россия президентидир. Икки кунлик сафар давомида Медведев Швейцария президенти Ҳанс-Рудолф Мерц ва ҳукумат расмийлари билан учрашиб, ўзаро алоқалар истиқболи ва глобал молиявий бўҳронга оид масалаларни муҳокама қилади.

Швейцария ҳукумати матбуот вакилига кўра, президентлар, шунингдек, Швейцариянинг Россия-Грузия музокараларидаги воситачилиги билан боғлиқ масалаларни муҳокама қиладилар.

Сешанба куни Дмитрий Медведев машҳур рус генерали Александр Суворов хотирасига ўрнатилган ҳайкал пойига гулчамбар қўяди.
XS
SM
MD
LG