Линклар

Россия мудофаа борасида ҳамкорлик истамоқда


Россия қўшинлари генерали Николай Макаров мудофаа тизими борасида АҚШнинг ҳар қандай режасида Россия иштироки инобатга олинмаса, расмий Москва бу каби режага мутлоқ қарши чиқишини маълум қилди.

Швейцария сафари давомида журналистларга гапирган Россия бош штаби бошлиғи Николай Макаров Москва фақатгина биргаликда мудофаа тизими яратиш ғоясини қабул қилишини билдирди.

Ўтган ҳафта АҚШ президенти Барак Обама ўз ҳукумати эҳтимолий ракета ҳужумига қарши Марказий Европага мудофаа тизими элементларини жойлаштириш режасидан воз кечганини эълон қилди.

Айни пайтда Николай Макаров Россиянинг мудофаа тизими масаласида АҚШ билан ҳамкорлик қилиш имкониятлари мавжуд экани, бироқ томонлар биргаликда мудофаа тизими яратиш масаласини муҳокама этмаганини таъкидлади.

Расмий Вашингтон қароридан сўнг, Россия раҳбарияти ҳам Польша чегараси яқинида “Искандар” ракеталари жойлаштириш режасидан воз кечди.
XS
SM
MD
LG