Линклар

logo-print

Исроил ўзини мудофаа қилишдан қайтмайди


Исроил қўшинлари қўмондони Эрон ядровий иншоотларига ҳарбий ҳужум уюштирилишини эҳтимолдан соқит қилмаслигини билдирди.

Ҳарбийлар радиосига интервью берган генерал Габи Ашкенази Исроил ўз мудофааси учун барча имкониятларни ишга солишини билдирди.

Эрон ўз ядровий дастури тинчлик мақсадларига йўналтирилганини билдирса-да, Исроил томони расмий Теҳрон иддаоларига ишонмаслиги ва ядровий қуролга эга Эронни қабул қилмаслигини таъкидлаб келмоқда.

Ашкеназининг мазкур баёнотидан бир кун аввал айрим нашрлар Россия президенти Дмитрий Медведевнинг “исроиллик ҳамкасбим Шимон Перес ўтган ой Россияга қилган сафари чоғида Исроил Эронга қарши зарба бериш режаси ишлаб чиқмаганини билдирди”, деган сўзларидан иқтибос келтирди.

XS
SM
MD
LG