Линклар

Россия АҚШ билан сўзлашув бошламоқда


Россия ва АҚШ расмийлари қуролларни назорат қилиш бўйича декабр ойида амал қилиш муддати тугайдиган 1991 йилги СТАРТ битимини янгилаш бўйича навбатдаги давра музокараларини бошламоқда. Ушбу сўзлашувлар Женева шаҳрида ўтказилади.

Ҳар иккала давлат ядровий арсенални кескин тарзда қисқартиришни назарда тутган мазкур келишувни қайта имзолашга келишиб олганлар.

Июл ойида Москвада учрашган АҚШ президенти Барак Обама ва Россия раҳбари Дмитрий Медведев СТАРТ битимини янгиси билан алмаштиришга рози бўлган эди.

XS
SM
MD
LG