Линклар

logo-print

Аҳмадийнажод Ғарбни ғазаблантирганидан мамнун


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод ўзининг Ҳолокостни инкор этувчи баëнотлари Ғарб давлатлари ғазабини келтирганидан мамнун эканини билдирди.

Яқинда Эрон раҳбари қилган чиқишларидан бирида 2- жаҳон уруши даврида миллиондан зиёд яҳудийнинг нацистлар Германияси томонидан қирғин қилинганини яна бир бор савол остига қўйди. ЕИ дарҳол Аҳмадийнажоднинг мазкур нутқини кескин қоралади.

Айни пайтда Эрон раҳбарининг Ню-Йоркка сафар қилиши ва бу ерда иш бошлаётган БМТ Бош ассамблеясида иштирок этиб, нутқ сўзлаши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG