Линклар

logo-print

Обама ўз қарорини ҳимоя қилди


Обама Европадаги ракета мудофааси тизимидан воз кечишнинг Россия босимига ëн бериш¸ дея баҳоланишини танқид қилди.

Обама Европадаги ракета мудофааси тизимидан воз кечишнинг Россия босимига ëн бериш¸ дея баҳоланишини танқид қилди.

АҚШ президенти Барак Обама Европада ракета мудофааси тизими яратишдан воз кечилгани москвадагиларни вос-вос касалидан тузатишга ëрдам беришига умид билдирди.

17 сентябр куни АҚШ президенти Барак Обама Чехия ва Полшада эҳтимолий ракета ҳужумидан мудофаа тизими элементларини жойлаштириш режасидан воз кечилганини эълон қилди.

Буш маъмурияти режасининг бекор этилиши Америка ва Европада турли мунозараларга сабаб бўлаëтган айни кунларда¸ президент Обама ўз қарорига шарҳ берди.

Якшанба куни CBS каналига интервю берган Оқ уй раҳбари бу режадан воз кечилганини Россияга ëн бериш¸ дея талқин этаëтганларнинг қаттиқ адашаëтганини таъкидлади.

Шундай бўлса-да президент Обама¸ бу қарор АҚШ ниятидан доимо хавфсираб турадиган москвадагилар ҳадигини камайтиришига умид билдирди.

- Бундай қарорга келаркан¸ мен олдимга руслар билан музокара қилиш мақсадини қўйганим йўқ. Бизнинг мудофаа вазиятимизни белгилаш руслар қўлидаги иш эмас. Биз Америка халқи¸ шунингдек Европадаги қўшинларимиз ва иттифоқчиларимизни қандай қилиб яхшироқ мудофаа қилиш бўйича қарор бердик. Агар бу қарор бир ëни билан руслар вос-восини сал камайтирса ва уларни Эрондан келадиган баллистик ракеталар таҳдиди ëхуд ядровий Эрон таҳдид билан иш кўрганда биз билан кўпроқ ҳамкорликка ундаса¸ бу нур устига аъло нур бўлади¸ деди президент Обама якшанба куни.

Обаманинг Европада ракета мудофааси тизими яратиш режасидан воз кечгани¸ Америка ва Европа ичкарисида қизғин баҳсга сабаб бўлган бўлса¸ Москвада якдил хурсандчилик билан қарши олинди.

Бу қарор Обаманинг жорий ҳафта Ню-Йоркда Россия президенти Дмитрий Медведев билан учрашуви арафасида қабул қилингани АҚШ Россия билан СТАРТ 2 ëхуд Эронга қарши янги санкциялар эҳтимоли юзасидан яширин сўзлашув олиб бораëтганига оид тахминларга асос бўлди.

Аммо президент Обама бундай тахминларни асоссиз¸ дея атади.

- Биз ракета мудофааси тизимини бекор қилганимиз йўқ. Аслида¸ биз замонага мос¸ тежамкор ва Эрондан бўлиши мумкин таҳдидларни бартараф этишга қодир мудофаа тизими яратмоқдамиз¸ дер экан президент Обама Россия билан савдолашув учун объект йўқлигига ишорат қилди.
XS
SM
MD
LG