Линклар

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити нишонланди

  • Абдулла Искандар

Расмийларга кўра¸ душанба куни Ўзбекистондаги 2000 дан ошиқ масжидда Ҳайит намози ўқилган.

Расмийларга кўра¸ душанба куни Ўзбекистондаги 2000 дан ошиқ масжидда Ҳайит намози ўқилган.

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити душанба куни байрам қилинди. Хориждаги миллионлаб меҳнат муҳожири Ҳайит куни ўз яқинларини телефон орқали табриклар экан¸ қитъалараро телефон алоқаларида зўриқиш кузатилди.

Ҳайит кунги Тошкент манзарасини инсон ҳуқуқлари фаоли Мўътабар Аҳмедова тасвирлади.

- Бизнинг ҳайитларимиз ҳам ўзимизга мос ва ўзимизга хос бўлади. Ҳайит ўзи бутун дунë бўйича кеча эди. Билганлар кеча ҳайитни ўтказиб бўлганмиз. Тошкентда бугун Ҳайит намози ўқилди. Бизнинг олдимиздаги мачит ҳам жума мачити. Шунинг учун Ҳайит намози ўқилди. Кеча кечқурун шомдан кейин бутун ҳамма ëқни милиция ўраган эди. Эрталаб намоз ўқилиб¸ одамлар тарқагунча милиция ходимлари қоровуллик қилишди. Намоз тинчлик ва хотиржамлик билан чиройли ўтди. Ота-оналар болаларини ҳам олиб чиқди. Мен ўзимизнинг олдимиздаги Ҳофиз Кўҳакий мачитини айтаяпман. Бошқа жойларни билмайман¸ дейди Мўътабар Аҳмедова.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси муфтийси муовини Абдулазиз Мансурнинг Озодликка билдиришича¸ мамлакатдаги 2000 дан зиëд масжидда байрам намози ўқилган.

- Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Душанба куни бизнинг мамлакатимизда ҳам Рўза ҳайити нишонланиб¸ Ҳайит намозлари ўқилди. Бизга келган хабарларга қараганда¸ республика бўйлаб 2000 дан ортиқ масжидларда Ҳайит намозлари кўнгилдагидай ўқилган. Мен ўзим пойтахтдаги Ҳазрати Имом жомеъ масжидида бўлдим. Бу икки йил олдин Тошкент шаҳрига “Ислом маданияти пойтахти” деган унвон берилиши муносабати билан қурилган эди. Майдони жуда катта. Бу ерга 20 мингдан ортиқ мусулмонлар келиб намоз ўқидилар. Одамларда байрамона кайфият сезилиб турди. Жуда яхши ўтди¸ алҳамдулиллоҳ¸ дейди шайх Абдулазиз Мансур.

Икки ҳайит орасида оламдан ўтган мусулмонларга¸ чунончи Фозил қори хотирасига дуолар қилинди¸ дейди шайх Абдулазиз Мансур.

- Мана шундай улуғ байрамларда фақат ўзларимизни эмас¸ ўтганларнинг ҳам руҳларини шод этиш¸ уларнинг ҳақларига дуо этиш анъанага айланган¸ дейди Абдулазиз Мансур.

Ҳуқуқ фаоли Мўътабар Аҳмедовага кўра¸ Ўзбекистон қамоқхоналаридаги минглаб эътиқод маҳбусларининг оилаларида байрам кайфияти йўқ.

- Қамоқдагиларнинг оилаларига жуда оғир бўлаяпти. Чунки мана етишмовчилик¸ бошқа. Мана қўшни маҳалламизда Холида деган жувон бор. Ўғли Ҳизбут-Таҳрир билан қамалган. У ëққа етиб бориш имконияти йўқ. Чунки¸ ўзингиздан қолар гап йўқ¸ бизларда жуда қаттиқ қийналиш. Ҳозир жуда ҳам оғир кечаяпти қийинчилик. Айниқса¸ мусулмонларнинг оилаларига жуда қийин бўлаяпти. Чунки уларнинг боқувчилари қамоқда ўтирибди¸ дейди Мўътабар Аҳмедова.

Қамоқхонадаги маҳбуслар ҳайитни қандай қутлаганини собиқ маҳбуса Мўътабар Тожибоева эслайди.

- Ҳайит кунлари қамоқхоналарда маъмурият томонидан қандай енгиллик бўлади? Тўпланиб ўтириб¸ ҳайитни нишонлашга рухсат берилади. Қамоққа янги борган пайтларимда ҳайит байрамларида ош қилиб тарқатишарди. Маҳкумалар бир йилда бир марта ëки икки марта тегадиган бир капкир ошни талашиб тортишишгани учун¸ охирги пайтларда ош ҳам қилиб бермайдиган бўлиб қолишган эди¸ дейди Мўътабар Тожибоева.

Мўътабар Аҳмедова сиëсий қарашлари боис мамлакатни тарк этган дин ва сиëсат арбобларини ҳайит билан қутлади.

- Обидхон қорини оиласи билан¸ Муҳаммад Солиҳни оиласи билан¸ уларнинг барча сафдошларини оиласи билан Рамазон Ҳайити билан муборакбод этаман¸ дейди Мўътабар Аҳмедова.

Ўзбекистон ташқарисидаги бир неча миллион ўзбек меҳнат муҳожирлари ҳам қадамлари етган жойдаги масжидларда байрамни қутлашди.

Прагадаги "турк масжиди"да Ҳайит намози ўқишга келган ўзбекистонликлар масжид саҳнига сиғмай қолди.
Канададаги ўзбеклар уммон орқасида туриб Ўзбекистонда қолган яқинларини дуо қилишди¸ дейди Сарвар исмли юртдошимиз.

Сарвар: Ўзбеклар ҳам бўлди. Ҳамма мусулмонлар исломий бир мактабда жамланиб¸ Ҳайит намозини қилдилар. Эркак¸ аëл ҳаммаси бўлиб 15 мингга яқин мусулмон қатнашди.

Озодлик: Ўзбеклар қанча эди?

- Тахминан 10 нафарга яқини бор эди. Кўпчилиги турк масжидига кетди¸ деб эшитдим мен¸ дейди Сарвар.

Канада масжиди саҳнига йиғилган мусулмонлар орасида ўзбеклар бармоқ билан санарлик бўлса¸ Прага масжидига йиғилганлар ҳам масжид ичига сиғмай ташқарида қолганларнинг ҳам аксари ўзбеклар эди¸ дейди масжид имомига ëрдамчилик қилаëтган ўзбек мулла йигит.

- Ўзбеклар жуда яхши ўтказдилар. Камида 650-700 ўзбек бор эди деб тахмин қиламиз. Чунки санамадик. Аммо жуда кўп эди. Биз жуда хурсанд бўлдик. Мусулмонларни кўрганимизга жуда ҳам севиндик. Ўзбекистондаги ва бутун дунëдаги мусулмонларни бу байрам билан қутлаймиз¸ табриклаймиз. Шулар қатори сизларни ҳам табриклаймиз¸ дейди Прагадаги масжид имомига ëрдамчилик қилаëтган ўзбек мулла йигити.

Прагадаги байрам намозидан чиққан ўзбеклардан бир қанчаси паспорт назорати баҳонасида полиция участкаларига олиб кетилган ва ëнида паспорт олиб юрмаган юртдошларимиздан бир нечтаси жаримага тортилган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG