Линклар

logo-print

Халқаро ташкилотлар Эрон сайловлари борасида БМТга мурожаат қилди


Инсон ҳуқуқлари бўйича етакчи икки халқаро ташкилот Эрондаги президентлик сайловларидан кейин рўй берган ҳуқуқбузарликларни ўрганиш учун махсус вакил тайинлашни сўраб Бирлашган Миллатлар Ташкилотига мурожаат қилди.

Ҳюман Райтс Вотч ҳамда Эрондаги инсон ҳуқуқлари вазиятини кузатиб бораётган яна бир ташкилотнинг душанба куни эълон қилган қўшма баёнотида 12 июн кунги президентлик сайлови ортидан келиб чиққан бир неча кунлик оммавий норозилик намойишлари куч билан бостирилгани, камида 72 одам ҳукуматнинг намойишчиларга қарши бошлаб юборган қатағони қурбони бўлгани билдирилган.

Шунингдек, баёнотда қамоққа олинган юзлаб инсонларнинг айримлари ҳибсда зўрлангани ҳам билдирилган.

Ўз навбатида, Эрон расмийлари бу ҳолатларни рад этиб келадилар.
XS
SM
MD
LG