Линклар

logo-print

Рим Афғонистонга яна қўшин юбормоқчи эмас


Италия ҳозирча Афғонистонга қўшимча ҳарбий қўшин юбориш ниятида эмас. Бу ҳақда Италия Мудофаа вазири Игнацио Ла Русса маълум қилди.

Афғонистонда ҳалок бўлган олти италиялик ҳарбийни дафн этиш маросимида сўз олган вазир Италия шундоқ ҳам Европанинг бошқа давлатларига қараганда Афғонистонга энг кўп қўшин юборганини таъкидлади.

- НАТОга аъзо кўпгина давлатлар Афғонистонга Италияга қараганда камроқ қўшин жўнатган ёки умуман жўнатмаган, деди Италия Мудофаа вазири Игнацио Ла Русса.

Ҳозирда Афғонистонда 3250 италиялик ҳарбий НАТО амалиётларида қатнашмоқда.
XS
SM
MD
LG