Линклар

ЮНЕСКОга янги раҳбар сайланади


Бугун Парижда БМТнинг таълим ва маданият муассасаси ҳисобланган ЮНЕСКОга янги раҳбар сайлашнинг сўнгги - бешинчи давраси ўтказилади.

Болгария собиқ ташқи ишлар вазири Ирина Бокова ҳамда Миср Маданият вазири Форуқ Ҳусний ЮНЕСКО раҳбари бўлиш учун даъвогарлик қилмоқда.

Ташкилотга раҳбар сайлашнинг аввалги даврасида ҳар икки номзод ЮНЕСКО ижроия қўмитаси аъзоларининг 29 тадан овозларини қозонишган эди. Аммо Форуқ Ҳусний номзоди атрофида мубоҳасалар қизиган.

Ўтган йили Ҳусний мамлакати кутубхоналарида исроиллик ёзувчилар китоблари топилса, уларни ёқишга буйруқ бериши ҳақида гапирган, кейинчалик эса бу гапи учун кечирим сўраган эди.
XS
SM
MD
LG