Линклар

logo-print

Ню Йоркда БМТ саммити иш бошлайди


Бугун жаҳоннинг юзга яқин давлати раҳбарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотида ўтказилажак иқлим ўзгаришига бағишланган махсус саммитда бир орага келади.

Учрашувга мезбонлик қилувчи БМТ бош котиби Бан Ки Мунга кўра, саммитдан кўзланган мақсад жаҳон етакчиларини иқлим исиши олдини олишга кўпроқ жалб этиш ва уларни бу борада қатъийроқ ҳаракатларга чорлашдан иборатдир.

Декабр ойида Копенгаген шаҳрида БМТнинг иқлим ўзгариши масаласига бағишланган анжумани режалаштирилган. Бу анжуманда Киото битими ўрнини босадиган ҳужжат муҳокамага қўйилади. Ушбу декларациянинг қабул қилиниши дунёдаги бой ва қашшоқ мамлакатлар иқлим исишининг олдини олиш йўлидаги муҳим қадам бўлиши айтилади.
XS
SM
MD
LG