Линклар

Ўзбек тилида блог ëзувчиларни қидириш жараëнида блогосферанинг ўзбеклар орасида деярли ривожланмай қолаëтгани каби ажаб ҳақиқатга дуч келдик.

Озодлик сайтида "Блогистон" очилиб¸ нафақат ўз мухбирларимиз¸ балки ўзбек тилидаги блог ëзадиганларни ҳам рағбатлантиришни мақсад қилдик.

Аммо блог очиш жараëнида¸ глобал қишлоққа айланиб бораëтган интернет тармоғида айнан ўзбек тилида ëзувчи блогерларнинг анқонинг уруғи экани маълум бўлди.

Жаҳондаги интернет эркинлиги вазияти билан шуғулланувчи The OpenNet Initiative гуруҳи тарқтаган маълумотга кўра¸ ҳозирга келиб Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчилар¸ умум аҳолининг 8.7 фоизни ташкил этади. Агар Ўзбекистон аҳолиси сонини 27 миллион деб оладиган бўлсак¸ мамлакатда интернет фойдаланувчилари сони қарийб 2¸5 миллионга етади.

Бир неча кун давомида ўтказган изланишларимиз натижасида¸ икки миллиондан ошиқ интернет фойдаланувчилари орасида ўз блоги¸ яъни интернетда кундалик дафтар очиб¸ унда мамлакат ҳаëтининг турли соҳалари бўйича ўз кузатишларини мунтазам эълон қиладиганлар сонининг ўндан ошар-ошмаслигига амин бўлдик.

Тошкентдан туриб шахсий блогини юритаëтган ва ўз сўзича¸ веб¸ дизайн ва футболга доир кузатишларини ëзиб борувчи ўзбек блогери Аваз Ибрагимов яқинда ўзбек тилида ëзадиган блогерлар рўйхатини тузибди.

"Ўзбек блогерларининг рўйхати ҳеч қаерда мавжуд эмас¸ бу биринчи рўйхат. Юқорида номлари тилга олинган блогерлар бутун ўзбек блогосферасини елкаларида тутиб туришибди¸ десам муболаға бўлмаса керак. Шунинг учун бу рўйхатни иложи борича кўпроқ дўсту биродарларингизга улашинг¸ чунки бу блогларни барча ўқиши шарт", деб ëзибди мазкур рўйхатни тузиб чиққан ўзбек блогери Аваз Ибрагимов.

Бу рўйхатда 10 та ўзбек блогери номи ва уларнинг шахсий блоглари адреси келтирилган. Аëн бўлишича¸ мавзу ва қизиқиш бўйича бу блоглар доираси асосан ахборот технологияси¸ веб ва спорт билан чекланган.

"Бутун ўзбек блогосферасини елкасида тутиб турган"и айтилган бу блогерлар ўқувчилари сонининг блогерларнинг ўзидан ҳам озлиги ва бу блогларда жамият ҳаëтининг "қайноқ" муаммоларининг мутлақ тилга олинмаслигидан Ўзбекистонда блогларнинг ëшлар орасида деярли очилмай қолаëтган қўриқ экани кўрилади.

globalvoicesonline.org¸ livejournal.com¸ blogs.mail.ru¸ blogs.yandex.ru¸ wordpress.org ва www.rsf.org каби собиқ совет ҳудудларидаги блогерлар орасида машҳур бўлган нашр платформаларидан Ўзбекистондаги реал вазият ҳақдаги кузатишларини мунтазам ëзиб турувчи ўзбек блогерларини топиш уринишимиз самарасиз қолди.

Интернет цензураси ва мустақил ахборот сайтларининг тўсиб қўйилиши Ўзбекистондаги вазиятдан деярли фақр қилмайдиган¸ масалан Эронда¸ бир миллионга яқин блогер бор ва бу блогерларнинг кўпчилиги сўз эркинлиги чекланган Эрон ичкарисида айнан эркин ахборот олиш ва тарқатишнинг асосий манбаларидан бирига айланиб улгурган.

Худди шундай¸ Беларусда ҳам блогерлар сонининг ўн мингларча экани ва айнан блогосфера ëшларнинг Александр Лукашенко режимига нисбатан ўз норозилигини очиқ ифодалаш майдонига айлангани кузатилаëтир.

Аммо Ўзбекистонда¸ блоглар борасида ҳам¸ бошқа авторитар давлатлардагидан фарқли¸ ўзига хос ва ўзига мос бир манзара кузатилмоқда.

Агар расмий статистикага ишонилса¸ Ўзбекистонда аҳолининг 63 фоизи қишлоқларда яшайди. Умум аҳолининг қарийб ярмини эса¸ 30 ëшга етмаганлар ташкил этади ва мантиққа кўра уларнинг ҳам аксарияти ҳали интернет қадами етмаган қишлоқларда яшайди.
Ўзбекистондаги интернет кафеларининг кунда-шундаларини¸ асосан компютер ўйинлари қизиқтиради.

Дунë бўйича кузатилаëтган жараëндан¸ блогерликнинг¸ айниқса¸ 20-25 ëшдагилар орасида кенг тарқалгани кўрилади. Ўзбекистонда бу ëш оралиғидагиларнинг аксари¸ иш излаб хориж¸ асосан Қозоғистон ва Россияга мардикорликка кетгани ва бу ерда улар ўз фикрларини ëзиш эмас¸ балки қора меҳнатга тортилаëтганлари инобатга олинса¸ ўзбек блогосферасини ривожлантириши мумкин юз минглаб ëшларнинг¸ бу имкондан маҳрумлиги ойдинлашади.

Хўш¸ Ўзбекистонда қолиб¸ ҳар куни соатлаб вақтини интернет кафеларида ўтказадиган ўзбек ëшларичи - нега улар интернет берган бу эркинликдан ўз фикрларини эркин ифодалаш майдони сифатида фойдаланмаëтирлар?

Сиëсий фикрлашдан ҳадик¸ балки умуман фикрлашдан қўрқув уларни бу имкондан нари ушлаëтгандир?

Бугун дунëнинг каттаю кичик шаҳарларида таълим олаëтган¸ зиëли ўзбек ëшларичи¸ нега улар блогерликка қизиқиш кўрсатмаëтирлар? Нега эркин дунëга чиққан ўзбек ëшлари ўз тенгдошлари билан эркин фикр алмашинувини йўлга қўймаëтирлар?

Ўзбек тилидаги блогосферанинг ривожланмай қолаëтгани сабаби¸ Сизнингча¸ нимада?

P.S. Мабодо¸ бу кузатишларимиз Сизга асоссиздек туюлса ва ўзбек тилида баҳсу мунозара уйғотувчи ëзувлари билан танилган машҳур блогерлар бўлса¸ марҳамат¸ улар номлари ва блог манзилларини бизга йўлланг. Зотан¸ ўзбек блогосферасини Сиз билан биргаликда кузатишда бундан сўнг ҳам давом этамиз.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG