Линклар

АҚШ Жанубий Африкадаги идораларини ёпиб қўйди


АҚШ ҳукумати ҳозирча тафсилотлари ошкор қилинмаган тахдид туфайли Жанубий Африкадаги барча идораларини ёпиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Қарорга мувофиқ АҚШнинг пойтахт Преториядаги элчихонаси ва Йоҳанесбургдаги консуллиги ҳам ёпилди.

Элчихона матбуот вакилининг билдиришича, АҚШнинг хавфсизлик масалалари бўйича минтақадаги бўлинмаси берган маълумотдан сўнг, мамлакатдаги идораларни ёпиш қарори қабул қилинган.

Матбуот вакилга кўра, АҚШ элчихонаси чоршанба куни қайта очилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG