Линклар

АҚШ афғон стратегиясини қайта кўриб чиқаëтир


АҚШ президенти Барак Обама Афғонистонга қўшимча қўшин юбориш ҳақида минтақа бўйича янги стратегия борасида аниқ тўхтамга келинганидан сўнг қарор беришини билдирди.

Обаманинг мазкур баёнотидан аввал АҚШ генералининг Афғонистон борасидаги хавотирлари акс этган ҳисоботи жамоатчиликка ошкор бўлди.

Генерал Стенли МакКристал АҚШ Мудофаа вазири Рберт Гейтсга йўллаган махфий ҳисоботида яқин келажакда Афғонистонга қўшимча ҳарбий юборилмаса, АҚШнинг у ерда мағлубиятга учраши мумкинлиги хусусида хавотир билдирди.

Айни пайтда АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон президент Барак Обама Афғонистонга қўшимча ҳарбий юбориш қарорини қабул қилишда генерал Стенли МакКристал ҳисоботини инобатга олишини маълум қилди.

-Афғонистонга оид стратегиямиз устида ишлашни давом эттирмоқдамиз. Биз барча таклиф ва мулоҳазалар, жумладан Афғонистондаги миссия иштирокчилари тақдим қилаётган маълумотларни ўрганмоқдамиз ва албатта¸ генерал МакКристал ҳисоботини олқишлаймиз. Барча таклиф ва мулоҳазалар ўрганиб чиқилгандан сўнг, президент Барак Обама қарор қабул қилади, деди Ҳиллари Клинтон.
XS
SM
MD
LG