Линклар

Ўзбекистонда сайловолди кампанияси бошланди


22 сентябр куни Ўзбекистонда Олий мажлис қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайловолди компанияси бошланди.

-Ўзбекистонда сайловлар очиқ¸ ошкора ва трансперент ўтказилади, дея таъкидлади Ўзбекистон Марказий Сайлов Коммисияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов.

Ўзбекистонда рўйхатга олинган тўртта партия вакиллари "Озодлик" билан суҳбатда декабр ойида бўлиб ўтадиган сайловга ҳозирликни бошлаб юборганликларини маълум қилишди.

Хабарларга кўра, бу гал Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатасига сайланадиган депутатлар сони аввалги 120дан 150 нафарга ошган.

Бу йилги сайловда ташаббус гуруҳларга эса номзод кўрсатиш имконияти берилмайди. Шунингдек диний идора ходимларининг депутатликка сайланишига изн берилмаслиги ҳам маълум бўлди.

Аксар кузатувчилар навбатдаги сайловнинг демократиядан узоқ тадбир бўлишини ҳозирданоқ айтмоқдалар.
XS
SM
MD
LG