Линклар

logo-print

Остона:қидирувдаги ўзбек ҳибсга олинди


Остона шаҳрида терроризмда гумон қилинган Акбаров исмли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.

“Казахстан Сегодня” агентлигининг Остона шаҳар Ички ишлар департаменти матбуот хизматига таяниб хабар қилишича, криминал полиция ходимлари Остона шаҳрида 23 яшар Ўзбекистон фуқаросини тўхтатган.

Ўзбекистон фуқароси полиция ходимларига ўзини Сайдулло Аҳматов деб таништирган. Бироқ текширув жараёнида бу исмнинг сохта экани, унинг асл исми Акбаров бўлгани ва у Ўзбекистонда терроризмда гумон қилиниб, қидирувга берилгани аниқланган.

Ҳибсда сақланаётган Акбаровнинг эндиликда тез кунда Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG